Сўнгги йилларда мамлакатимизда қўшни республикалар билан ўзаро ҳамкорлик алоқлари тобора мустаҳкамланиб борилмоқда. Ўзбек ва тожик Сирдарё ҳавзасида жойлашган энг яқин қардош халқлардан бири ҳисобланади. Асрлар давомида бу икки халқ Сирдарё сувидан фойдаланиб келишган. Бир сўз билан айтганда Сирдарё бу икки халқ учун ҳаёт манбаи саналади. Сувчилар ўртасида тажриба алмашиш, замонавий технологиялар жорий этиш бўйича фикр алмашиш ўз навбатида муҳим аҳамиятга эга.
Буни шу кунларда Сув хўжалиги вазирлигида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Мелиорация ва ирригация агентлиги вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда яққол сезиш мумкин.
Бугун делагациянинг бири гуруҳ вакиллари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги , “Salan-uz “ ҳамда “Real agro cotton” кластерларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.
“Salan-uz “ кластери сабзавотчилик, картошкачиликка ихтисослашган. Ҳозирда корхона экин майдонларини суғоришда тежамкор технологиялардан фойдаланмоқда. Меҳмонлар кластер майдонларида жорий этилган ёмғирлатиб суғориш технологиялари билан яқиндан танишишди. Тожикистонлик ирригаторлар инновацин технологияларнинг қулайликлари, уларни ўрнатиш ва ҳаражатлари билан қизиқишди. Улар шунингдек, “Real agro cotton” кластер пахта далаларида бўлиб, бу ерда жорий этилган томчилатиб суғориш технологияларини ўрганишди.
- Ўзбекистонда қисқа фурсат ичида тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича катта ислоҳотлар ўтказилганининг гувоҳи бўлдик, дейди Сўғд вилояти Ирригация ва мелиорация бошқармаси бошлиғи ўринбосари Халимжон Ходжиев. -Энг мухими, бу технологиялар мамлакатни ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистонда сувдан самара фойдаланиш бўйича ягона тизим яратилибди. Бу борада сизлардан кўп нарса ўрганса арзийди.
Меҳмонлар учрашув давомида туман ирригация билимидаги махсус хизмат фаолияти билан ҳам танишишди.Бу борада тажриба алмашишди. Айни фурсатларда қўшни республикдан келган меҳмонлар Юқор Чирчиқ туманидан оқиб ўтадиган оқиб ўтадиган Тошкент магистрал каналининг бош сув иншооти билан танишмоқдалар.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати