Мамлакатимизда ҳар йили наврўз байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашарини уюштириш анъанага айланиб қолган. Жорий йилнинг 16-18 март кунлари республикамиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. «обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида бўлиб ўтаётган мазкур хайрия ҳашарида тошкент вилояти чирчиқ-оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги барча ташкилотлар ва туман ирригация бўлимлари ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳавза бошқармаси бошлиғи бахтиёр қурбоновнинг 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича чиқарилган хабарномасига мувофиқ барча туман ирригация бўлимлари иншоотлари атрофи, канал бўйлари ободонлаштирилди. Юқори чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи қорасув каналининг пк 175+85 қисмида жойлашган сув тақсимлаш иншоотида тозалаш ишлари олиб борилди. Жойларда шунингдек, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Қибрайлик сувчилар ҳам ҳашарни уюшқоқлик билан ўтказишди. Ирригация ишчи-ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Жумладан туманига қарашли қултой каналидаги гидротехник иншоотлар ва соҳил бўйи минтақалари тозаланиб, дарахтлар оқланди. Бўстонлиқ туман ирригация бўлимида ҳам умумхалқ ҳашари кўпчилик иштироки билан ўтди. Гарчи тоғли ҳудуд қор бўлсада, канал атрофи турли чиқиндилардан тозаланиб тартибга келтирилди. Бугун ўрта чирчиқ, паркент, бекобод автомобил йўл ёқасидаги ариқлар ва кўчаларни ораста бўлишида туман ирригация бўлимларининг ҳам улуши бор. Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида, шунингдек, бўка, чиноз, янгийўл, тошкент туман ирригация бўлимлари ҳамда бўзсув ва оҳангарон –далварзин ирригация тизимлари бошқармалари ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Чирчиқ-оҳангарон итҳб матбуот хизмати