Айни кунларда ғалла майдонларида бошоқли экинлар йиғиштириб олиниб, иккинчи хосил учун ҳозирлик кўрилмоқда. Одатда бу даврда ички ариқларда бироз фурсатга сув тўхтатилиб қўйилади. Буни ғанимат билган айрим сувчилар ундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишади. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Туркистон” ҳудудида жойлашган “Тоҳиржон омад барака” фермер хўжалигига қарашли 2,5 км масофадаги ички суғориш тармоқлари баҳор мавсумида бетонлаштирилмай қолиб кетган эди. Айни кунлардан унимли фойдаланган Юқори Чирчиқ туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси “Паркент-Қорасув” ИТБ ва “Тошкент каналлар” бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ички ариқни бетонлаштиришга киришилган. Айни дамларда бу ерда иш қизғин. Куннинг иссиғига қарамай сувчилар ички ариқни бетонлаштириш ишларини якунига етказишмоқда.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати.