Ариғинг тоза ва равон бўлса, сувинг тўлиб оқади дейишган мироблар. Мана баҳор фаслининг биринчи ўн кунлиги ҳам ортда қолди. Ҳадемай кунлар исиб дала-даштларда иш қизийди, ариқ тўла сувлар оқади. Ҳозир эса фурсат ғанимат, канал ва ички ариқларни охиригача бетонлаштириш керак.
Айни кунларда чирчиқ-оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ва туман ирригация бўлимлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жойлардаги ички ариқлар бетонлаштирилмоқда.
Тошкент вилоятининг янгийўл ҳамда чиноз туманлари сув етказиш қийин бўлган ҳудудлар сирасига киради. Айниқса, чиноз тумани. Режага мувофиқ 2023-2024 йилларда туман бўйича жами 106 км масофадаги ички ариқларни бетонлаштириш зарур. Айни кунларда тумандаги “chinoz elita urug‘chilik xo‘jaligi” korxonasi, “yallama mirishkor dalasi”, “xikmatulla yo‘ldoshev”, ”chinoz sharifboy shuhrat” фермер хўжаликларида ариқларни бетонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу фурсатларда “chinoz arslonboy ahmad” фермер хўжалиги ўзига тегишли бўлган беш юз метр, “o‘rinboy xoji” фермер хўжалиги бир минг метр, “sherzod to‘raqul” фермер хўжалиги тўрт юз метр, “шарифбой шуҳрат” фермер хўжалиги томонидан эса 300 метр масофадаги ички ариқлар бетонлаштириб бўлинди. Янгийўл туманида ҳам иш қизғин. Ҳаво очиқ кунлардан фойдаланиб “agrover” уруғчилик маъсулияти чекланган жамияти бир минг метр, “arslon asri” фермер хўжалиги 200 метр, “salim xoji” фермер хўжалиги саккиз юз метр масофадаги ички ариқларни бетонлаштиришди. Ушбу жараёнда оҳангарон далварзин ҳамда бўзсув бошқармаси ишчи ҳодимлари фаол иштирок этишди. Айни кунларда бошқа ҳудудларда ҳам ички ариқларни бетонлаштириш ишлари қизғин бормоқда.
Чирчиқ-оҳангарон итҳб матбуот хизмати