“Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 3- моддасида сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш белгилаб қўйилган.
Шу кунларда Тошкент вилоятидаги барча гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда хавфни камайтириш бўйича турли профилатик тадбирлар олиб борилмоқда.
Бўстонлиқ туманидаги Паркент туманлараро канали дюкерда “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилоят бошқармаси, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамкорлигида амалий семинар бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, айни кунларда бу ерда сел ҳавфини камайтириш, ирригация объектини ҳимоялаш мақсадида “Тошкентқурилишинвест” лойиҳаси асосида қурилиш -таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Семинарда “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган талаблар доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз борди. Таъкидлангандики, ишчи-ходимлар турли табиий офат ва техноген вазиятларга доим тайёр ҳолатда туришлари зарурдир.
Йиғилишда “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг вилоят бошқармаси мутахассиси сўзга чиқиб, бошқарма балансидаги мавжуд гидротехника иншоотларининг техник холати, сувдан фойдаланишда иншоотларни бошқариш, сувнинг ҳисобини юритиш ва гидротехника иншоотларини таъмирлаш, қайта тиклаш, тезник накзоратдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Шундан сўнг Паркентсой дюкери ва ташлама иншоотининг техник холати ўрганиб чиқилиб, керакли тавсиялар берилди.
Амалий семинарда ҳар бир ходимга бириктирилган гидротехника иншоотлардан самарали фойдаланиш ва доим соз холатда сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати