Бугун Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “ECO DRIP” МЧЖда “Сув тежовчи технологияларнинг қулайликлари” мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари А.Оқилжонов, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари С.Авезов ҳамда фермерлар ва қурувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Дастлаб семинар иштирокчилар корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бугун ECO DRIP корхонаси вилоятда сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришда еткачи ҳисобланади.
Шундан сўнг мутахассислар иштирокида давр суҳбати ўтказилди. Унда сув тежовчи технологияларининг ишлаш жараёнлари ва афзалликлари ҳақида фикр алмашилди. Семинар давомида соҳага оид саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати