Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Тош ГРЭС” насос станцияси вилоят қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришда муҳим аҳамият касб этади.
Бугун кунда станциядаги мавжуд 7 агрегат ёрдамида салкам 1594 гектар майдонга сув етказиб берилмоқда. Станциядаги насосларнинг умумий сув чиқариш қобилияти 8.95 м3/сек ни ташкил қилади. Насослардан фойдаланиш ва уларни эксплатация қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Насос станциясида бўлиб ўтган семинар шу мавзуга бағишланди. Йиғилишни
Станция бошлиғи А.Қодиров олиб борди. Унда насос станцияларидан самарали фойдаланиш ва энрегия тежамкор технологияларини жорий этиш, техника хавфсизлиги масалалари ҳақида фикр алмашилди.
Семинар аввалида станция бош муҳандиси С.Пиралиев сўзга чиқиб, насос станциясида бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича йўриқномалар билан таништирди.
-Ҳар бир ходим техникаларга маъсулият ва эътибор билан ёндашиш талаб этилади,- дейди бош мухандис Пиралиев.- Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш эса кун тартибидаги биринчи масала бўлмоғи лозимдир.
Семинарда насос станцияларига ажратилган электр энергияни тежаб ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда ўрнатилган энерго тежамкор қурилмалар ҳисобидан электр энергияни иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, йиғилишда насос станцияларини жорий таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда станция атрофидаги экин майдонларидан унимли фойдаланиш орқали ишчи ва ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати