Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг биринчи, иккинчи босқичини амалга оширди. Эндиликда мазкур лойиҳанинг учинчи босқичи режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда бугун Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлиги маслаҳатчиси Роджер Шмид Тошкент вилояти ирригация тизими билан танишди. Учрашув Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтди.
Унда ҳавза бошқармасининг биринчи ўринбосари Сардор Алимбеқов Тошкент вилоятида ирригация тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Айниқса, сувдан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган махсус хизмати фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Роджер Шмидт фермерлар ва сув хўжалиги ходимлари ўртасидаги муносабат ҳамда кластерлар фаолияти, экин майдонларига сув қандай қоидалар асосида тақсимланиши билан қизиқди.
Учрашувда Чирчиқ ҳамда Оҳангарон дарёлари, ирригация тармоқлари, шунингдек, хўжаликлараро каналлар тизими ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Шундан сўнг Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлиги маслаҳатчиси Роджер Шмидт ҳавза бошқармасининг диспетчерлик хизмати билан танишар экан, сув масофадан туриб, бевосита замонавий инновацион технологиялар асосида бошқарилиб борилаётганининг гувоҳи бўлди.
Бу ерда ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи Анорбой Салимов харита ёрдамида Сирдарё, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёларининг Тошкент вилояти экин майдонларига тақсимланиши, сув йўллари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шу куни агентлик маслаҳатчиси ҳамроҳлигида Паркент, Юқори-Чирчиқ туманларида бўлиб, ирригация тизимлари билан танишдилар.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати