Катта йўл ёқасидаги мана бу пахта майдони дарров кўзга ташланади. Улар бошқа далалардан фарқ қилади. Гап майдон бўйлаб тортилган пластмаса қувурларда эмас. Гап бир текис ўсаётган бўлиқ ғўзаларда, қўшни пайкалларда бундай манзарани кузатмайсиз. Ҳаммаси рисоладагидек. Бу Тошкент вилоятининг Чиноз туманида “Йўлтушган” тушган ҳудуддаги Ҳамид Саидаҳмедов фермер хўжалиги қарашли пахта майдонларидир. Бу йил фермер хўжалиги 19 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилди.
– Ақлли техникани ақл билан бошқариш керак,-дейди фермер Олим Саидаҳмедов. – Бир тугмани босиб катта майдонни суғориш мумкин. Томчилатиб суғоришнинг имкониятлари катта экан. Дастлаб бироз қийинчилик бўлди. Ўргандик, тажриба алмашдик, мана натижа.
Фермер келгуси йилдан мавжуд 35 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғоришни янада кенгроқ жорий қилмоқчи.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати