Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Қизил шар-шара” насос станциясида бўлиб ўтган семинарда шу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги раҳбар ходимлар билан жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлашга бағишланди. Унда вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи М.Тиллаев сўзга чиқиб режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, хафталик графикда бажарилиши керак бўлган ишлар бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.
Семинарда насос станцияларда Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича керакли йўриқномалар билан таништирди ўтилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати