Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган «Ризқи Дур Раъно» фермер хўжалигида Сув тежовчи технологияларга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими С.Исақулов, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари Т.Салимов ҳамда сув тежовчи технологиялар бўйича мутахассислар, қурувчи пудратчи ташкилотлар вакиллари ва фермерлар иштирок этишди.
Семинарда сувдан самарали фойдаланишда тежамкор технологияларининг аҳамияти ва уни янада кенг қўллаш ҳамда талабгор фермерлар сонини ошириш бўйича фикр алмашилди. Йиғилишда кредитлашнинг янги тизими онлайн “Suvkredit.uz” платформасининг ишлаш тартиби, талабгорларнинг ариза бериши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида тежамкор технологиялар қамровини янада ошириш бўйича тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилиб, уни назоратга қилиш белгилаб қўйилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати