Тошкент вилоятининг Бўка туманидан оқиб ўтадиган Гижген канали Пискент, Бўка туманларига сув беради. Каналнинг асосий қисми очиқ дала майдонларидан оқиб ўтади. Канал ўзанини қамишзорлар босиб кетади. Баъзан ундан қутилишнинг чорасини тополмай қоласан киши. Кўчат экиш орқалигини бундан қутилиш мумкин. Қолаверса, канал бўйлари яшил боққа бурканса, сув парланиши камаяди, атроф-муҳит яшилликка бурканади.
Шу мақсадда Бўка туман ирригация бўлими ишчи –ходимлари Гижген канали бўйларига 300 дан зиёд терак кўчатларини экишди.
Бўкалик сувчилар шунингдек, Кўкорол ҳудудидаги ўнг тармоқ канали бўйларини ҳам ободонлаштириб, 450 туп тол кўчатларни экишди.
Бўзсув ирригация бошқармаси сувчилари ҳам канал ва сув бўйларини яшил ҳудудига айлантириш мақсадида кўчат экишга киришган. Бошқарма бошлиғи Рустам Фозилов бошчилигида ишчи-ходимлар Рамадон канали бўйларида 1,5 мингдан зиёд тол қаламчаларини экишди.
-Кўчат экишнинг ҳам ўзига яраша талаб ва нормалари бор, -дейди бошқарма бошлиғи Рустам Фозилов. -Ҳар бир ниҳолнинг униб ўсиши учун парвариш зарур, асосий эътиборни шунга қаратиш лозим.
Паркентлик сувчилар ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, канал ва ариқ бўйларни ободонлаштиришга алоҳида аҳамият қаратишмоқда. Жорий йилнинг шу давригача Паркент ирригация бўлими ишчи –ходимлари 3 500 дан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экиб, сув бўйларини яшил ҳудудга айлантиришга ҳисса қўшдилар.
Шу йилнинг декабрь ойига қадар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли ташкилотлар, туман бўлимлари томонидан 970 минга яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.
Чирчиқ-Оҳангрон ИТҲБ матбуот хизмати