Тошкент вилояти Пискент туманинг Жанубий тармоқ канали, ПК 36+00 да Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳамкорлигида ташкил этилга ўқув амалий семинарда бу ибора қайта-қайта тилга олинди. Сувни “бир канал-бир тизим” тамойили асосида бошқариш, сув солиғи бўйича жорий қилинган тартибни сув истеъмолчиларига етказиш, сув ўлчаш асбобларидан самарали фойдаланиш долзарб вазифа эканлиги амалда тушунтирилди. Семинарда ИСМИТИ етакчи мутахасиси И.Ибрагимов сув ўлчаш имконини берувчи юпқа деворли Томсон ва Чиполетти водосливлари, ўзгармас ўзан, параболик нов, каби сув ўлчаш воситалари ва уларни қуриш бўйича маълумот ва кўрсатмалар берди. Семинарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишда яратилаётган имтёзлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўқув амалий семинарда Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти олимлари ва докторантлар, фермерлар иштирок этди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати