Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида “Сув танқислиги шароитида муқобил энергиядан фойдаланиб аҳоли томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларини томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш” мавзусидаги иннвацион лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шуниннгдек, лойиҳа доирасида “Иқлим ўзгариши шароитида аҳоли томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларини алмашлаб экишда экин турлари бўйича суғориш меъёри, суғориш давомийлиги ва суғориш тартиби” мавзусида амалий ўқув семинари ҳам ташкил қилинди.
Йиғилишда Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбаев, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегациясининг Ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Вим Риепма, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии, Оққўрғон тумани ҳокими Тўра Боболов ҳамда илмий-тадқиқот институти олимлари ва томорқа эгалари иштирок этишди.
Семинарда Оққўрғон тумани Қўштепа МФЙ, “Беғубор” кўчасида EU-AGRIN лойиҳаси томонидан қурилган Тошкент вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида вертикал суғориш қудуқларидан фойдаланиб аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш технологиясини қўллашда муқобил энергиядан фойдаланиш мавзусида Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти кичик илмий ходими Ш.Тоғаев,Республикамизда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишда давлат томонидан берилган имтиёзлар мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори З.Джумаев ҳамда Жойларда сув ресурслари ва ундан фойдаланиш ҳолати, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун талаб этиладиган зарур шарт-шароитлар билан таништириш мавзусидатехника фанлари бўйича фалсафа доктори С.Гаппаровлар маъруза қилишди.Тадбирда соҳага оид саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. Лойиҳа доирасида Оққўрғон туманинг Қўштепа МФЙ “Беғубор” кўчасида 180 метрчуқурликда вертикал суғориш қудуғи, 10 та аҳоли томорқаларига томчилатиб суғориш тизими ҳамда 16,8кВт соат электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 30 дона қуёш панеллари ўрнатилди.Тадбирда аҳоли томорқаларида муқобил энергиядан тик суғориш қудуқлари сувидан фойдаланиш асосида аҳоли томорқаларидаги экинларни томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишда эришилган натижалар билан таништирилди. Ўқув амалий семинари якунида томчилатиб суғориш тизимини эксплуатация қилиш бўйича аҳолига тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати