2024 йил ҳосили учун тошкент вилоятида 70 минг 161 гектар ер майдонида ғўза парваришланмоқда.
Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ғўза ораларини тунги суғориш ҳосилдорликни ошириш билан бирга сувни тежаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён биринчи навбатда ғўзани жазирама иссиқдан асрайди ҳамда сувнинг буғланиб кетиши олдини олади. Жорий йилнинг 26 июнидан бошлаб вилоятнинг бўка, бекобод, юқори чирчиқ, ўрта чирчиқ , оққўрғон каби туман қишлоқ хўжалиги экин майдонларида тунги суғориш йўлга қўйилди. Тунда суғориш учун сувчиларга барча қулай шароитлар яратилди, жумладан, резинка этик, ёритиш асбоби ҳамда ётоқ ва озиқ овқат билан таъминланган. Бўка туманинг бўстон ҳудудидаги "ғаллакор ғанихон" фермер хўжалиги ерларини суғоришда сувчилар беҳзод фармонов , фахриддин мирҳолиқов, раҳмон батировлар фаолик кўрсатмоқда.
Чирчиқ-оҳангарон итҳб матбуот хизмати