Сув тежовчи технологиялар ва уларнинг афзалликлари ҳақида кўп мулоҳаза юритишга хожат бўлмаса керак, шундоқ ҳам унинг қулай томонларини кўпчилик яхши билади. Биргина томчилатиб суғоришни олиб қарайлик, унда нафақат сув тежаб қолинади, балки бир пайтни ўзида агро техник тадбирларни ҳам амалга ошириш мумкин.Энг мухими юқори хосил олишга эришилади.
Шу боис ҳам давлатимиз томонидан тежамкор технологияларни жорий қилиш ва ишлаб чиқаришга катта сармоя ажратилмоқда. Яна сув тежовчи технологияларни жорий қилган фермерлар қўллаб- қувватланиб, уларга етарлича имтиёзлар берилмоқда.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида Сув тежовчи технологияларга бағишлаб ўтказилган амалий семинарда бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирни Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси биринчи ўринбосари Сардор Алимбеков олиб борди. Йиғилишда туман хокими ўринбосари, Оққўрғон ТИБ ҳодимлари, соҳа мутахассислари иштирок этишди. Бугун кунда Оққўрғон туманида жами бир минг 700 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Эндиликда “Қарши”, ”Жўраев Жўра бизнес МЧЖ”, “Норкент”,”Мурод”,”Хурмо” ҳамда “Зомин” фермер хўжаликлари сув тежовчи технологиялардан фойдаланишда катта тажриба бор. Семинарда мазкур фермер хўжаликлари ўзаро тажриба алмашдилар.
- Бу йил туманимиздаги салкам 561 гектар экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилдик, дейди туман ИТБ мутахассис Бобур Қосимов. Амалий семинар “Қулли қўтон” фермер хўжалигига қарашли далада майдонида ўтказилгани боиси тадбир иштирокчилар тежамкор технологиялардан фойдаланиш, унинг афзалликлари бўйича етарлича тасаввурга эга бўлишди.
Йиғилиш савол жавобларга бой бўлди. Фермерларни қизиқтириб келаётган Электр энергияси давлат томонидан қоплаб бериладими? Субсидия қандай тартибда ажратилади? Ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади каби саволларга атрофлича жавоб берилди. Табиийки, семинарда фермерларни ўйлантириб келаётган бир қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Муаммоларни ечимини топиши учун тегишли идора вакилларига кўрсатмалар берилди. Сув тежовчи технологияларнинг афзалликларига бағишланган бу каби семинарлар бошқа туманларда ўтказилиш режалаштирилган.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати