Ўтиб бораётган йили Тошкент вилояти Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси унинг тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда туман ирригация бўлимлари учун ҳам воқеаларга бой, баракали йил бўлди.
Янги йил арафасида сувчиларни рағбатлантириш, ишчи –ходимларга совға –салом улашиш одат тусига кирган. Шу кунларда ҳавза бошқармаси ва туман ирригация бўлимларида янги йилни муносиб кутиб олиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилмоқда.
Ҳавза бошқармасида янги йил байрами муносабати билан барча ишчи-ходимларга бир миллион сўмдан пул ва оила рўзғори учун 10 кг картошка, 10 кг пиёз,10 кг сабзи, 30 донадан тухум ҳамда 3 кг гуруч, 3 кг ун ҳамда янги йил дастурхони учун турли ширинликлар тарқатилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Қурбонов, ишчи ходимларга совға улашар экан,уларни кириб келаётган янги 2024 йил билан қутлади.
-Янги йил барчамиз учун қувонч, шодлик улашувчи айёмдир. Ишчи-ходимларимизни байрамни яхши кайфият, кўтаринки руҳда қарши олишларини тилайман. Янги йилда барча орзу ниятлар рўёбга чиқсин, сувларимиз мўл, дастурхонларимиз тўкин, юртимиз тинч бўлсин.
Янги йил байрамига бағишланган тадбирлар вилоятнинг Пискент,Тошкент туманлари ҳамда “Тошкент сув омбори”да ҳам бўлиб ўтди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати