Оҳангарон шоссеси Фарғона водийси билан Тошкент шаҳрини боғлаб турувчи асосий автомобил йўлаги ҳисобланади. Бу йўлда бир кунда минглаб транспорт воситалари ҳаракатланади. Йўл бўйларидаги дарахтлар автомобиллардан чиқаётган заҳарли газларни ютиб, ўзларидан кислород чиқаради. Бир сўз билан айтганда атрофни мусаффо бўлишига хизмат қилади, қолаверса, инсон учун яшил табиат керак. Айни кунларда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ишчи-ходимлари йўл бўйларига кўчат экиб, яшил боғ яратишга киришганлар.
Тошкент магистрал канали ирригация ходимлари бу борада жуда фаол. Жорий йилнинг 4 ноябрь куни сувчилар канал ёқалари ҳамда йўл бўйларига икки мингдан зиёд терак кўчатларини экишди. Бошқарма бошлиғи Нодир Тўлагановнинг таъкидлашича, кўчатларни парвариш қилиш, уларни суғориш учун махсус ходимлар бириктирилган .
-Кўчат экиш билан иш битмайди, -дейди канал бошлиғи Нодир Тўлаганов. - Ниҳолларни суғориш, уларни муҳофаза қилиш зарур. Бир пайтлари йўл бўйларида терак, чинор, тут дарахтлари кўп бўларди. Афсус катта дарахтлар кесилиб кетди. Биз бугун уларнинг ўрнини тўлдиришимиз зарур. Қанча кўп кўчат экилса, шунча фойда бўлади, яшил боғлар кўпаяди.
Тошкент магистрал канали бошкармаси, Охангарон трасса буйи, Уртачирчик тумани, Бошкарма бошлиги Н.Туляганов бошчилигида 2000 дона терак кучат экилди.
Чирчиқ-Оҳангрон ИТҲБ матбуот хизмати