Маълумки, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Бу каби кенг кўламли ташаббусни амалга ошириш эвазига Тошкент вилоятидаги яшил майдонлар ҳудудини 30 фоизга ошириш кўзда тутилган.
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чирчиқ-Оҳангарон ИТХБ хузуридаги Мелиоратив экспедицияси томонидан кўчат экиш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда кўчат экиш билан бирга мутахассислар иштирокида семинарлар ҳам уюштирилмоқда. Мақсад “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти ва уни кенг кўламда жорий этишдир. Бекобод туманининг Улуғбек худудидан оқиб ўтувчи БСТЗ коллектор бўйига экспедиция ходимлари томонидан 200 дона терак 50 дона тол кўчат экилди.
Тадбир давомида ходимларга мутахассислари томонидан кўчат экишнинг ўзига хос агротехник қоидалари ҳақида тушунтиришлар берилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти, ундан кўзланаётган мақсадлар батафсил тушунтирилди. Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоят бўйича 49,8 минг дона тол, 8,6 минг дона терак ва 930 минг дона қаламча экиш режалаштирилган бўлиб, мавсум бошидан туманларда 2428 дона тол 8600 дона ҳамда 7839 дона қаламча кўчатлари экилди.
“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги тадбирлар Пискент туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Ниёзов, Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи Б.Қурбонов, Пискент туман ирригация бўлими бошлиғи Р.Хўжамқулов ҳамда Тошкент магистрал канал бошқармаси бошлиғи Н.Тўлаганов ва тумандаги қишлоқ хўжалигига тегишли ташкилот вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Ниёзов юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида тўхталиб, бу ҳаракат нақадар долзарб аҳамиятга эга эканлигини мисоллар ёрдамида тушунтириб берди. Пискент тумани худудидаги П-3 коллектори четига 500 дона терак ва 300 дона тол кўчатлари экилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати